Таможенный комитет Узатлетикс
(+998 71) 241-13-65
email: FLAU@exat.uz uzb@mf.worldathletics.org
Проспект И. Каримова д.98 А
Citius, Altius, Fortius!
UZ
RU UZ EN
Bosh sahifa  YANGILIKLAR  Xabarlar  Бўйича спортчи аёллар ва мураббийларга байрам табриги!

Бўйича спортчи аёллар ва мураббийларга байрам табриги!

« Back

08.03.2025 13:36

 

 

Енгил атлетика бўйича спортчи аёллар ва мураббийларга

БАЙРАМ ТАБРИГИ!

photo_2025-03-08_13-26-24

Ассалому алайкум, азиз ва мўътабар аёллар!

Қадрли опа-сингилларим!

Барчангизни баҳорнинг илк байрами, гўзаллик, латофат ва меҳр рамзи бўлган 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” билан чин қалбдан муборакбод этаман.

Мамлакатимизда спортнинг енгил атлетика турини ривожлантириш, унга ёшларни, шу жумладан хотин-қизларни

кенг жалб қилиш, шунингдек юртимизнинг халқаро нуфузини оширишда Сиз каби фаол ва фидойи аёлларимизнинг ўрнини беқиёс деб биламан. 

Сизларнинг тимсолингизда ҳамиша соғлик, гўзаллик, матонат ва ғалаба рамзини кўрамиз.

Муҳтарам Президентимизнинг аёлларга йўллаган табрикларида таъкидланганларидек, ақл-заковатли, билимли ва истеъдодли хотин-қизларимиз бугунги кунда давлат ва жамиятнинг барча соҳаларида намуна кўрсатиб келишмоқда.

Ўтган йили Олимпия ва Паралимпия ўйинларида мамлакатимиз делегацияси таркибидаги аёл спортчилардан 3 нафари олтин, 8 нафари кумуш ва яна 3 нафари бронза медалларини қўлга киритиб, юртимизнинг спорт тарихида янги саҳифа очилди.

Ушбу натижаларни “Лос Анжелес 2028” олимпиадасида янгилаш, хусусан "Спорт қироличаси" деб номланадиган енгил атлетикада янада кўпроқ медалларни қўлга киритишингиз учун, Сиз азизларга барча имконият ва шарт-шароитларни яратишга бор куч-ғайратимизни сафарбар қиламиз.

Ишонаманки, Муҳтарам Юртбошимиз раҳбарликларида мамлакатимизда спортни янада ривожлантириш

борасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, келгусидаги Олимпия ва Паралимпия, Осиё ўйинлари ҳамда Жаҳон чемпионатларида юксак натижаларга эришишингизга асос бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни бугунги байрам билан яна бир бор самимий қутлаб, нуфузли халқаро спорт мусобақаларида Ватанимиз байроғини баланд кўтариш ва жаҳонда Янги Ўзбекистоннинг обрўсини янада юксалтириш йўлида улкан зафарлар тилайман!

Акмалхўжа Мавлонов,

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси Раиси


Надия Дусанова
Светлана Радзивил и Надия Дусанова
Юлия Тарасова
Светлана Радзивил
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
НАШИ ПАРТНЕРЫ:
Партнер 1
Партнер 2
Партнер 3
Партнер 4
Партнер 5