Узбекнефтегаз Узатлетикс
(+998 71) 241-13-65
email: FLAU@exat.uz uzb@mf.worldathletics.org
Проспект И. Каримова д.98 А
Citius, Altius, Fortius!
Bosh sahifa  Yangiliklar  Men Ғолиб мусобакаси 14 январ куни бўлиб ўтади

Men Ғолиб мусобакаси 14 январ куни бўлиб ўтади

« Back

09.01.2024 14:48

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари куни муносабати билан Men G’olib оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

14 январ куни иккита муҳим давлат саналари – Ватан ҳимоячилари куни ва мамлакатнинг Қуролли кучлари ташкил этилганининг 32 йиллигини нишонлаш кунида Humo Arena старт-финиш майдончасида Men G’olib анъанавий қишки оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Men G’olib оммавий югуриш мусобақаси, Ўзбекистонда Енгил атлетика федерацияси кўмагида ўтказилаётган оммавий югуриш мусобақаларининг сериясига старт беради. Спорт мусобақасига мамлакатнинг қуролли кучлари вакиллари, куч ишлатиш тузилмалари ходимлари, профессионал спортчилар ва ҳаваскор югуриш клубларининг иштирокчилари қўшилади.

Тадбир асосий ташкилотчи – Енгил атлетика федерацияси, бош ҳамкор – «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги қошидаги Ёшлар ишлари агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида ташкил этилади.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ва куч ишлатиш тузилмалари орасида шоссели югуриш бўйича Ўзбекистон чемпионатини ўтказиш доирасида ҳарбийлар учун ихтисослашган спорт тадбири сифатида қабул қилинган бўлиб, Men G’olib оммавий югуриш мусобақаси, шундай бўлса-да, оддий югуриш ҳаваскорлари орасида ҳам тобора оммавийлик қозониб бормоқда. Мана бир неча йилдирки, Men G’olib оммавий югуриш мусобақасини ташкил этишга Андрей Куликов раҳбарлигида югуриш ва жисмоний тайёргарлик мактаби ҳам қўшилмоқда.

Men G’olib ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасини ўтказишнинг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ва куч ишлатиш тузилмаларининг вакиллари орасида қўшимча жисмоний фаолликни ошириш ва ривожлантириш, энг кучли жамоаларни аниқлаш ва Ўзбекистон ҳарбий-куч тузилмаларининг жамиятдаги мақоми ва нуфузини оширишга қаратилган.

14 январ куни мингдан зиёд иштирокчи Men G’olib оммавий югуриш мусобақасига қўшилади. Тадбир дастурига 3 та масофа киритилган: 3 ва 10 км, ҳамда 1 км масофада Family Run (оилавий оммавий югуриш мусобақаси) в 1 км. Ҳаваскор югурувчилар шахсий мусобақаларда иштирок этади, идоравий тузилмалар учун эса жамоавий мусобақалар ташкил этилади. Оммавий югуриш мусобақаси кунида иштирокчиларнинг йиғилиши – эрталабки 7:00 да бошланиб, 08:00 да старт берилади.

Men G’olib кубоги Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Президент хавфсизлиги давлат хизмати, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг вакилларидан ташкил топган 8 та жамоа ўртасида ўйналади.

Ҳаваскор югурувчилар учун 10-январгача Prorun.uz сайтида очиқ тарзда рўйхатдан ўтиш пуллик имконияти мавжуд бўлади. 10 км, 3 км ва Family Run масофалари учун рўйхатдан ўтиш қиймати 150 000 сўмни ташкил қилади. Иштирокчиларнинг старт пакетлари 12 январ куни, соат 10:00 дан 18:00 гача Енгил атлетика федерациясида, қуйидаги манзилда берилади: Ислом Каримов кўчаси, 98, мўлжал – «Пахтакор» стадиони

Иштирокчининг старт пакетига қуйидагилар киради:

  • Старт кўкрак нишони (1 дона);
  • My Laps чипи;
  • бафф;
  • футболка;
  • 4 та тўғноғич

Белгиланган вақт лимитида масофани югуриб ўтган барча иштирокчиларга махсус равишда Men G’olib оммавий югуриш мусобақаси учун ишлаб чиқилган финишчи медаллари топширилади.

Спорт тадбирини ўтказиш шартлари билан батафсил танишиб чиқиш учун Енгил атлетика федерациясининг сайтида Men Gʻolib оммавий югуриш мусобақасининг низоми жойлаштирилган.


Надия Дусанова
Светлана Радзивил и Надия Дусанова
Юлия Тарасова
Светлана Радзивил
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
НАШИ ПАРТНЕРЫ:
Партнер 1
Партнер 2
Партнер 3
Партнер 4
Партнер 5