MAHALLIY YANGILIKLAR
Кеча, 16 апрель куни Тошкентддаги “Ёшлик” стадионида Ўзбекистон давлат жимоний тарбия институти енгил атлетика кафедраси профессори Р. Қудратова хотирасига бағишланган очиқ чемпионат старт олди. Мусобақаларда иштирокчилар 100 м., 400 м., 1500 м., баландликка сакраш, уч кураш, ядро улоқтириш каби баҳсларда ғолиблик учун кураш олиб бормоқдалар.
Беллашувларнинг биринчи кун натижалари ва совриндорлари билан танишинг.
|
1. |
100 м. аёллар |
1.Аглиулина Диана 2.Кўчмуродова Севара 3.Манасипова Лилия |
12,13 12,49 12,52 |
|
2. |
100 м. эркаклар |
1.Тошматов Аббос 2.Исмоилов Суннат 3.Ермаков Олег |
11,04 11,18 11,21 |
|
3. |
400 м. аёллар
|
1.Манасипова Лилия 2.Асанова Ирина 3.Белова Анжела |
57,20 58,56 58,61 |
|
4. |
400 м. эркаклар |
1.Ҳамроев Фахритдин 2.Самадов Азизбек 3.Ларев Олим |
48,92 49,63 50,67 |
|
5. |
1500 м. аёллар |
1.Муҳиддинова Нурхон 2.Матяқубова Кумуш 3.Ҳолбекова Ёқутхон |
4.49,40 4.54,84 4.56,20 |
|
6. |
1500 м. эркаклар |
1.Куликов Андрей 2.Маматқулов Зинирулло 3.Давлатов Элёр |
4.06,01 4.06,32 4.07,06 |
|
7. |
100м. с/б аёллар |
1.Глуховкина Ольга 2.Шусь Елизавета 3.Абдулаева Ўғилой |
15,08 16,09 17,43 |
|
8. |
110м. с/б эркаклар |
1.Расулов Элёр 2.Абдурасулов Фаррух |
16,75 18,36 |
|
9. |
Баландликка сакраш Аёллар |
1.Юркевская Александра 2.Глуховкина Ольга 3-4.Садуллаева Сафина 3-4.Бейжигитова Шахноза |
173 160 160 160 |
|
10. |
Баландликка сакраш Эркаклар |
1.Мельситов Дмитрий 2.Сейтажиев Азиз 3.Раҳматуллаев Тимур |
205 200 200 |
|
11. |
Уч кураш Аёллар |
1.Мишенёва Дарья 2.Эргашева Ирода 3.Абрайқулова Севара |
10.52 10.17 9.85 |
|
12. |
Уч кураш Эркаклар |
1.Солиев Дониёр 2.Пупко Дмитрий 3.Эргашев Даврон |
14.52 14.50 14.01 |
|
13. |
Ядро улоқтириш аёллар |
1.Ковалькова Вера 2.Прошкина Светлана 3.Асланиду Анастасия |
12.40 11.20 10.87 |
|
14. |
Ядро улоқтириш эркаклар |
1.Дементьев Сергей 2.Ретунский Андрей 3.Давлетов Артём |
18.53 16.40 15.69 |
|
15. |
4х100 м аёллар |
1.Асанова Ирина-Боғданова Анна-Молодцова Ирина-Глуховкина Ольга 2.Белова Анжела-Маҳмудова Малика-Яблокова Алина-Иванина Виолета 3.Пак Валерия-Савченко Анастасия-Рапопорт Ольга-Шусь Елизавета |
50,46 51,71 51,71 |
|
16. |
4х100 м эркаклар |
1.Сорокин Дмитрий-Удалов Артём-Ташматов Аббос-Муртозаев У. 2.Ўроқов Жамшид-Эргашев Бекзод-Ҳалилов Баҳром-Давлатов Элёр 3.Аҳмедов Дониёр-Резниченко А.-Зверхановский Андрей-Мельников Роман |
44,24 44,69 44,74 |
Қишки мавсум-2015 пешқадамлари
2015 йилги қишки мавсум ортда қолди. Ўзбекистонлик енгил атлетика усталари кўрсатган энг яхши натижаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
|
60 м Эркаклар |
Олег Ермаков Дмитрий Сорокин Роман Мельников Жалолиддин Хамрақулов Аббос Тошматов |
6,99 7,01 7,04 7,06 7,14 |
Тошкент Тошкент Тошкент Қашқадарё Тошкент |
|
60 м Аёллар |
Диана Аглиулина Нигина Шарипова Сабина Шириева Анна Шиманис Севара Кучмурадова |
7,62 7,68 7,78 7,86 7,99 |
Сирдарё Бухоро Тошкент Тошкент Сирдарё |
|
200 м Эркаклар |
Жалолиддин Хамрақулов Олим Ларёв Фахриддин Хамраев Артём Удалов Суннат Исмаилов |
22,67 23,23 23,41 23,52 23,53 |
Қашқадарё Тошкент Сурхондарё Тошкент Тошкент |
|
200 м Аёллар |
Диана Аглиулина Анна Шиманис Севара Кучмурадова Валерия Пак Сабина Шириева |
25,18 25,73 26,14 26,23 26,38 |
Сирдарё Тошкент Сирдарё Тошкент Тошкент |
|
400 м Эркаклар |
Мурад Магомедрасулов Фахритдин Хамраев Анвар Саримсақов Олим Ларёв Шохрух Баратов |
50,55 50,99 51,92 51,95 51,96 |
Самарқанд Сурхондарё Тошкент Тошкент Самарқанд |
|
400 м Аёллар |
Валерия Пак Севара Кучмурадова Людмила Молодцова Эльмира Газизова Лилия Манасипова |
57,80 59,49 59,82 59,96 1.00,03 |
Тошкент Тошкент Тошкент Жиззах Тошкент |
|
800 м Эркаклар |
Хуршид Ахмадалиев Евгений Фадеев Элёр Давлатов Азизбек Самадов Роман Штукан |
1.56,40 1.56,72 1.57,74 1.57,75 1.57,77 |
Фарғона Сурхондарё Тошкент Қашқадарё Жиззах |
|
800 м Аёллар |
Зулфизар Абдуллаева Комила Ражабова Малика Максудова Ирина Асанова Зуҳра Шагилова |
2.17,99 2.18,87 2.19,00 2.20,26 2.20,87 |
Навоий Хоразм Тошкент Тошкент Қорақалпоғистон |
|
1500 м Эркаклар |
Роман Штукан Андрей Петров Элёр Давлатов Зикирилло Маматқулов Евгений Фадеев |
3.56,02 3.58,69 4.01,43 4.01,59 4.04,81 |
Жиззах Тошкент вил. Тошкент Фарғона Сурхондарё |
|
1500 м Аёллар |
Екатерина Тунгускова Зарнигор Ортиқова Малика Мақсудова Кумуш Матяқубова Дилноза Раҳматова |
4.42,24 4.50,21 4.50,44 4.50,66 4.50,96 |
Фарғона Самарқанд Тошкент Тошкент Наманган |
|
3000 м Эркаклар |
Андрей Петров Ортиқ Рамазонов Андрей Куликов Зикирилло Маматқулов Шоҳруҳ Давлатов |
8.27,78 8.35,43 8.44,07 8.45,38 8.47,48 |
Тошкент вил. Тошкент вил. Тошкент Фарғона Сурхондарё |
|
3000 м Аёллар |
Марина Хмелевская Екатерина Тунгускова Нурхон Муҳиддинова Мейрам Тожибоева Озода Ибрагимова |
9.47,90 10.11,00 10.35,93 10.39,16 10.48,85 |
Жиззах Фарғона Наманган Андижон Сурхондарё |
|
60 м ғ/о Эркаклар |
Артём Удалов Николай Розанов Шоҳруҳ Боротов Анвар Сафаров Александр Степанов |
8,30 8,55 8,55 8,63 8,76 |
Тошкент Самарқанд Самарқанд Андижон Самарқанд |
|
60 м ғ/о Аёллар |
Наталья Асанова Ольга Глуховкина Елизавета Щусь Екатерина Воронина Комила Ёқубова |
8,98 9,18 9,42 9,51 9,52 |
Тошкент Тошкент Тошкент Тошкент Тошкент |
|
Баландликка сакраш Эркаклар |
Тимур Раҳматуллаев Андрей Зверхановский Дмитрий Мельситов Камолиддин Эшқобилов Руслан Малинин |
210 210 200 195 195 |
Тошкент Тошкент Тошкент Сурхондарё Тошкент |
|
Баландликка сакраш Аёллар |
Екатерина Воронина Сафина Саъдуллаева Алина Яблокова Ольга Шлентова Анна Тян |
177 174 163 160 160 |
Тошкент Сирдарё Тошкент Тошкент вил. Тошкент |
|
Узоққа сакраш Эркаклар |
Никита Логинов Андрей Резниченко Азиз Оманов Руслан Қурбонов Тимур Хуснулин |
7.53 7.29 7.27 7.15 7.00 |
Тошкент Тошкент Тошкент Самарқанд Тошкент |
|
Узоққа сакраш Аёллар |
Дарья Резниченко Анастасия Журавлёва Екатерина Воронина Виктория Дирдина Ирина Белова |
6.18 6.11 5.60 5.48 5.45 |
Тошкент Тошкент Тошкент Тошкент вил. Тошкент |
|
Уч хатлаб сакраш Эркаклар |
Андрей Резниченко Тимур Хуснулин Василис Манолис Иван Денисов Азиз Оманов |
15.32 15.24 15.12 14.85 14.74 |
Тошкент Тошкент Сирдарё Тошкент вил. Тошкент |
|
Уч хатлаб сакраш Аёллар |
Анастасия Журавлёва Оксана Молчанова Ирина Белова Виктория Дирдина Рената Мухамедова |
13.22 12.27 11.95 11.85 11.33 |
Тошкент Тошкент вил. Тошкент Тошкент вил. Тошкент |
|
Ядро Эркаклар |
Сергей Дементьев Андрей Ретунский Муҳаммад Мақсудов Олег Гусенков Артём Давлетов |
18.63 17.56 15.81 15.78 15.64 |
Тошкент Тошкент Тошкент вил. Тошкент вил. Тошкент |
|
Ядро Аёллар |
Елена Смольянова Екатерина Воронина Вера Ковалькова Ольга Глуховкина Фарида Ҳакимова |
13.81 12.88 12.71 12.18 12.15 |
Сирдарё Тошкент Тошкент вил. Тошкент Самарқанд |
|
Олтикураш Эркаклар |
Марат Хайдаров Абдуқаҳҳоров Б. Илҳом Хасанбаев Аваз Эшқобилов Низом Ишанқулов |
3606 3418 3180 3048 2999 |
Тошкент вил. Андижон Фарғона Навоий Сирдарё |
|
Бешкураш Аёллар |
Екатерина Воронина Фарида Мадиярова Шахноза Бейжигитова Роксана Худоярова Мавлуда Салимова |
4014 2965 2718 2697 2683 |
Тошкент Тошкент вил. Сирдарё Самарқанд Фарғона |
SPORTS.uz ўзининг доимий ўқувчиларини эксклюзив интервьюлари билан хурсанд қилишда давом этади. Бугун эътиборингизга енгил атлетика бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, Осиё чемпионатининг кумуш медали совриндори ва 2014 йилги XXVII Осиё ўйинлари ғолибаси Екатерина Воронина билан суҳбатни тақдим этамиз.
- Салом, Екатерина! Спортга қандай кириб келганингиз ҳақида сўзлаб берсангиз...
- Мен болалигимдан спортга қизиқиб келаман ва мен учун асосийси, ўзимга, кўнглимга мос турини танлаш эди, холос. Шу сабабли бўлса керак, енгил атлетикадан аввал волейбол билан шуғулланиб улгурдим. Лекин нимадир ўхшамади шекилли, 12 ёшимда енгил атлетикага ўтиб кетдим. Бу спорт турига қалбимда меҳрни менинг биринчи мураббийим, ўша пайтда эса жисмоний тарбия ўқитувчиси Е.Ю.Свечникова уйғотди. Шу инсон сабабли мен енгил атлетикага қизиқа бошладим. Йиллар ўтиб, ҳозир ўзим ҳам бу спорт турининг нақадар ажойиб ва жозибадор эканлигини кўриб турибман.
- Сиз аввал волейбол билан шуғулланганман деб айтдингиз, нима учун уни ташлаб кетдингиз?
- Бунинг аниқ бир сабаби йўқ, шунчаки ёш пайтингда ўзингни ҳар соҳада синаб кўргинг келар экан.
- Мураббийларингиз, жамоангиз тўғрисида сўзлаб берсангиз?
- Менинг ҳозирги мураббийим П.В. Андреев, ўтмишда ўнкурашчи бўлган, кўплаб унвон ва мукофотларга эга бўлиб, жаҳон чемпионатлари ва олимпия ўйинларининг иштирокчиси. Жамоамиз (яъни гуруҳимиз) жуда иноқ, дўстлигимиз нафақат спортда, балки ундан ташқарида ҳам намоён бўлади.
- Биринчи мусобақангизни яхши эслайсизми, ўшанда нималарни ҳис этгансиз?
- Тўғрисини айтсам, бунга шунчалик кўп вақт бўлдики, эсимда қолмаган. Фақат ғалабага иштиёқим ёшлигимда жуда кучли бўлганлигини аниқ айтишим мумкин.
- Енгил атлетика бошқа спорт турларидан анча фарқ қиладими?
- Мен учун бу энг қизиқ ва турфа хил спорт тури. Мисол учун, менинг йўналишимни олинг (еттикураш). Эътибор берсангиз, енгил атлетика бир қарашда ўзаро мувофиқ келмайдиган турларнинг уйғунлигидан иборатлигини кўрасиз. Масалан, баландликка сакраш, ядро улоқтириш, 800 метр ва спринт. Кўз олдингизга келтира оласизми? (жилмаяди). Атлетика кўп қиррали бўлиб, у ўзида инсоннинг барча, яъни тезлик, куч ва чидамлилик каби кўплаб жиҳатларини жамлаган.
- Спорт билан шуғулланмасангиз, қайси касбни танлаган бўлардингиз?
- Мени ҳамиша гид (туристларга таржимон) касби ўзига тортиб келган. Ҳозир эса қайсидир маънода у билан шуғулланаман десам ҳам бўлади. Менинг спортдаги фаолиятим жаҳон кезиш ва турли мамлакатлар ва уларнинг маданиятини ўзим учун кашф этиш имконини беради. Шундан кейин мен олган маълумотларимни бунга қизиққан одамлар билан ўртоқлашишга ҳаракат қиламан.
- Спортда кумирингиз борми?
- Мен уни кумир демаган бўлардим. Шунчаки, бу одам нималарга интилиш кераклиги ва қандай юксакликларга эришиш мумкинлигига ёрқин мисол бўлиб хизмат қилади. Бу Жессика Энисс.
- Спортда қандай натижаларга эришмоқчисиз?
- Албатта, энг юксак натижаларни кўзлаганман, чунки инсон нималарга қодирлигини ўзи ҳам билмайди.
- Шахсий ҳаёт билан спортни бирга олиб бориш қийинми?
- Билмайман. Шахсан ўзимга келсам, турмуш ўртоғим ҳамиша ёнимда. Биз доим бир-биримизни қўллаб-қувватлаб турамиз, маслаҳатлашамиз, хатоларимизни кўрсатамиз. Чунки мақсадимиз ва йўналишимиз бир.
- Оилангиз спортни асосий касб қилиб танлаганингизга қандай муносабат билдирадилар?
- Онам менинг қароримни ҳамиша ҳурмат қилиб келганлар. Айниқса, бугунги кунда у нафақат менинг касбим, балки ҳаётимнинг узвий бир қисмидир.
- Ўқув юртларида спортчилар учун маълум енгилликлар жорий этилганми?
- Ўз тажрибамдан келиб чиқиб, ҳа деб айтишим мумкин, бироқ буни суиистеъмол қилиш керак эмас. Сенинг аҳволингни тушунадиган ўқитувчилар ҳам, муаммоли вазиятни юзага келтирадиганлари ҳам бор, аммо биз ҳамиша муроса йўлини топамиз.
- Фикрингизча, рақобат нима ва у қандай бўлиши керак?
- Рақобат – қиёслаш ёрдамида ўзини ва ўз хусусиятларини намойиш қилишдан иборат. Мен рақобатнинг бош фазилати рақибларга нисбатан ҳурмат бўлиши керак. Агар бундай бўлмаса, у ҳолда чиройли ва муносиб ғалабалар ҳам бўлмайди.
- Спортда спортча овқатланиш қандай ўрин тутади?
- Тўғрисини айтсам, бунга қизиқмайман, ҳам унинг аҳамияти тўғрисида ўйлаб ҳам кўрмаганман. Ҳаммаси меъёрида бўлгани дуруст, шекилли. Бу тўғрида умуман ўйламаслик ҳам тўғри эмас, бироқ бунга қизиқиб кетиш ҳам ярамайди.
- Мусобақа пайтида ҳаяжонни қандай енгасиз?
- Буни ҳамиша ҳам эплайвермайман. У баъзан ёрдам беради, баъзан умуман ишнинг белига тепади. Балки, тажриба орттириб, уни бартараф этишни ўрганарман. Ҳозирча бор кучим билан уни енгишга ҳаракат қиляпман.
- Спортни ташлаб кетиш ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?
- Йўқ, ҳеч қачон.
- Спортчи ҳаётида қандай қийинчиликларни енгиб ўтишига тўғри келади?
- Энг катта муаммо – сен ва яқинларинг ўртасидага масофа бўлса керак.
- Спорт фаолиятини тугатгандан сўнг мураббий бўлмоқчимисиз?
- Эҳтимол, ўзим ўрганган нарсаларни кимлар биландир ўртоқлашишим керак-ку, ахир.
- Мағлубиятни қандай қабул қиласиз?
- Мағлубият мен учун сабоқ, у ажойиб, янги ғалабалар сари етаклайдиган рағбат. Аммо барибир бундай сабоқлар камроқ бўлишини истар эдим.
- Осиё ўйинлари Сиз учун қандай ўтди, таассуротларингиз ҳақида сўзлаб беринг?
- Ҳаммаси ажойиб ўтди. Ўзим ҳам яхши қатнашдим. Ўзимга худди шу тарзда давом эт, деб тилак билдирмоқчиман! Албатта, хатолар, камчиликлар ҳам анчагина, уларни тузатиш устида анча ишлашим керак.
- Бошловчи спортчиларга тилакларингиз...
- Мураббийга ишонишга ўрганинг, ўзингизни аяманг, ҳамиша олға интилинг ва қийинчиликларга чиданг. Ана шунда яхши натижаларга эришасиз.
- Катя, суҳбат учун катта раҳмат, Сизга муваффақиятлар ва энг улкан ғалабаларни тилаб қоламиз!
- Сизга ҳам раҳмат!
Земфира Яблокова суҳбатлашди
Кеча 25 март куни Тошкент молия институти стадионида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларидан ўрин олган енгил атлетика бўйича умумтаълим мактабларининг 5-7 синф ўқувчилари ўртасида шаҳар мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақаларнинг биринчи куни ғолиб ва совриндорларини танишинг.
|
1. |
60 м. - қизлар |
1. Цмейрек Ольга 2. Борщева Аделина 3. Ли Екатерина |
8,2 8,2 8,5 |
|
2. |
60 м. - ўғил болалар |
1. Болтаев Хасан 2. Левин Никита 3. Худайназаров Б. |
7,2 7,3 7,3 |
|
3. |
300 м. - қизлар |
1. Мирсалиева Комила 2. Цмейрек Ольга 3. Корнилова |
46,7 47,3 48,5 |
|
4. |
300м. - ўғил болалар |
1. Болтаев Ҳасан 2. Худайназаров Б. 3. Ҳакимов Миразиз |
43,0 44,9 45,3 |
|
5. |
600м. - қизлар |
1.Попова Ульяна 2. Корнилова Каролина 3.Попова Арина |
1.59,8 2.01,0 2.01,8 |
|
6. |
600 м. - ўғил болалар |
1. Маматураимов Ф. 2. Бердимуродов Асилбек 3. Каримов Руслан |
1.52,2 1.54,6 1.58,3 |
|
7. |
Узунликка сакраш - қизлар |
1. Андриенкова К 2. Мурза Н.раимова 3. Яшинова Фариде |
4.44 4.14 4.09 |
|
8. |
Узунликка сакраш - ўғил болалар |
1. Россихин Михаил 2. Комилжонов Омад 3. Ташпўлатов Исломбек |
4.92 4.62 4.51 |
2002-2003 йилларда туғилган спортчилар ўртасида
Ўзбекистон қишки чемпионати
19-20 март. Тошкент шаҳри
Иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари
|
300 м Қизлар |
Коган Алина Боршчева Аделина Маҳмудова Камила |
47,51 47,95 48,07 |
Тошкент вил. Тошкент Тошкент вил. |
|
300 м Болалар |
Садеев Асхат Балоховцев Дмитрий Домлажонов Аброр |
43,61 43,80 44,52 |
Тошкент 1 Самарқанд Наманган |
|
Узунликка сакраш Қизлар |
Жумабекова Зебо Улуғбоева Зулфия Ортиқалиева Нозима |
4.60 4.53 4.23 |
Сирдарё Тошкент 1 Сирдарё |
|
Узунликка сакраш Болалар |
Крутов Никита Тошпўлатов Ислом Тё Иван |
4.85 4.77 4.75 |
Тошкент вил. Тошкент Самарқанд |
|
Ядро Қизлар |
Рўзиматова Мухлиса Арзиқулова Зилола Тожалиева М. |
9.05 8.64 8.54 |
Фарғона Сирдарё Фарғона |
|
Ядро Болалар |
Маматқулов М. Толстов Ростислав Раҳматхонов Алпомиш |
9.59 8.56 7.87 |
Сирдарё Тошкент Сирдарё |
|
1000 м Қизлар |
Раҳматова Угилой Иброҳимова Иқболхон Салимжонова Сабоҳат |
3.26,50 3.27,04 3.30,46 |
Фарғона Фарғона Фарғона |
|
1000 м Болалар |
Бобоқулов Дилшод Эсонов Муҳаммад Муҳитдинов Диёр |
3.03,07 3.14,35 3.15,17 |
Навоий Самарқанд Наманган |
2002-2003 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Ўзбекистон қишки чемпионати
19-20 март. Тошкент шаҳри
Биринчи кун ғолиб ва совриндорлари
|
60 м Қизлар |
Боршчева Аделина Ортиқалиева Нозима Коган Алина |
8,55 8,65 8,77 |
Тошкент 1 Сирдарё Тошкент вил. 1 |
|
60 м Болалар |
Садеев Асхат Балоховцев Дмитрий Тошпўлатов Ислом |
8,11 8,39 8,43 |
Тошкент 1 Самарқанд Тошкент 1 |
|
Баландликка сакраш Қизлар |
Жумабекова Зебо Ғофуржонова Шаҳрибону Ҳакимова Лейлана |
140 130 125 |
Сирдарё Наманган Тошкент 1 |
|
Баландликка сакраш Болалар |
Дадажонов Рамиз Крутов Никита Тауров Азамат |
140 135 130 |
Тошкент 1 Тошкент вил. Сирдарё |
|
3 кураш Қизлар |
Ғофуржонова Шаҳрибону Акбарова Исмигул Володина Дарья |
1042 951 722 |
Наманган Фарғона Тошкент 1 |
|
3 кураш Болалар |
Болиев Абдулаҳад Сулаймонов Асадбек Абдухолиқов Худоёр |
942 885 737 |
Наманган Сирдарё Тошкент вил. |
|
600 м Қизлар |
Иброҳимова ?????? Раҳматова Ўғилой Салимжанова Сабохат |
1.49,69 1.50,82 1.52,15 |
Фарғона Фарғона Фарғона |
|
600 м Болалар |
Бобоқулов Дилшод Муҳитдинов Диёр Домлажонов Аброр |
1.39,05 1.44,45 1.44,70 |
Навоий Наманган Наманган |
2000-2001йилларда туғилган спортчилар ўртасида Ўзбекистон қишки чемпионати
12-13 март.Қарши шаҳри
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари
|
Узунлик Қизлар |
Мухамедова Рената Раззакова Альбина Шарипова Камила |
4.89 4.81 4.79 |
Тошкент 1 Самарқанд Бухоро |
|
Узунлик Ўсмирлар |
Орешин Семён Анваров Анвар Нориев Жавохир |
5.83 5.73 5.61 |
Тошкент 1 Бухоро Сирдарё |
|
60 м ғ.о. Қизлар |
Худоярова Роксана Яблокова Алина Шитинина Вероника |
9,47 10,12 10,23 |
Самарқанд Тошкент 1 Самарқанд |
|
60 м ғ.о. Ўсмирлар |
Абдумўминов Ислом Абдулхаев Мурод Итолмасов Рахмон |
9,24 9,47 9,49 |
Тошкент вил. Тошкент 2 Қашқадарё |
|
Ядро Қизлар |
Бычкова Полина Адашбаева Регина Тўйчиева Нилуфар |
11.61 10.17 9.92 |
Сирдарё Тошкент 1 Қашқадарё |
|
Ядро Ўсмирлар |
Абдузалимов Амир Исаев Эмиль Мухаммаджонов Абдулазиз |
13,13 12,56 11,29 |
Тошкент вил. Самарқанд Фарғона |
|
60 м Қизлар |
Цмейрек Ольга Акрамова Севара Савченко Анастасия |
8.29 8.42 8.43 |
Тошкент 1 Фарғона Тошкент 1 |
|
60 м Ўсмирлар |
Каменский Максим Рустамходжаев Кудрат Болтаев Хасан |
7.57 7.74 7.76 |
Тошкент вил. Тошкент 1 Тошкент 2 |
|
800 м Қизлар |
Морозова Виктория Попова Ульяна Очилова Динара |
2.29,73 2.31,24 2.32,52 |
Тошкент вил. Тошкент 1 Фарғона |
|
800 м Ўсмирлар |
Рахимжонов Абдулхай Пулатов Хайёт-Али Ҳамидуллаев Камрон |
2.10,29 2.10,67 2.15,83 |
Фарғона Тошкент 1 Тошкент 2 |
|
Баландлик Қизлар |
Яблокова Алина Шлентова Ольга Мирзаева Алексия |
155 155 140 |
Тошкент 1 Тошкент вил. Сирдарё |
|
Баландлик Ўсмирлар |
Бритенков Алексей Абдурахимов Асқар Ковалёв Михаил |
180 170 165 |
Наманган Жиззах Тошкент 1 |
|
Бешкураш Қизлар |
Худаярова Роксана Шитинина Вероника Турсунова Угилой |
2697 2392 2207 |
Самарқанд Самарқанд Фарғона |
|
6 кураш Ўсмирлар |
Абдумуминов Ислом Абдурафинов Отабек Балакин Геннадий |
2871 2829 2814 |
Тошкент вил. Тошкент вил. Тошкент 1 |
|
Уч хатлаб сакраш Қизлар |
Мухамедова Рената Раззакова Альбина Акрамова Севара |
11.33 11.02 10.37 |
Тошкент 1 Самарқанд Фарғона |
|
Уч хатлаб сакраш Ўсмирлар |
Орешин Семён Бритенков Алексей Гаффаров Абдусамат |
13.26 12.59 11.92 |
Тошкент 1 Наманган Тошкент 2 |
|
400 м Қизлар |
Бобокулова Фотима Абдуллаева Карина Свечникова Арина |
1.02,04 1.02,75 1.03,36 |
Навоий Самарқанд Тошкент 1 |
|
400 м Ўсмирлар |
Рахимжанов Абдулхай Рўзиқулов Тохир Баҳронов Азиз |
57,02 57,93 58,02 |
Фарғона Қашқадарё Самарқанд |
|
3000 м Қизлар |
Тошева Мафтуна Абдуллаева Висола Аннақулова Севинч |
11.05,76 11.08,48 11.12,31 |
Бухоро Жиззах Самарқанд |
|
3000 м Ўсмирлар |
Маматкомилов Ойбек Тошқувватов Отабек Ғофуров Самандар |
9.34,69 9.47,17 10.06,31 |
Андижон Самарқанд Андижан |
|
200 м Қизлар |
Цмейрек Ольга Свечникова Арина Салиева Фарида |
27,19 27,42 28,08 |
Тошкент 1 Тошкент 1 Навоий |
|
200 м Ўсмирлар |
Ботиров Артур Каменский Максим Рустамходжаев Кудрат |
25,00 25,63 25,73 |
Сурхандарья Тошкент вил. Тошкент 1 |
|
1500 м Қизлар |
Максудова Малика Абдуллаева Висола Аннақулова Севинч |
5.03,55 5.12,21 5.14,43 |
Тошкент 1 Жиззах Самарқанд |
|
1500 м Ўсмирлар |
Ғофуров Самандар Маматкомилов Ойбек Тошқувватов Отабек |
4.30,92 4.31,71 4.32,00 |
Андижон Андижон Самарқанд |
|
4х200 м Қизлар |
Савченко, Свечникова, Цмейрек, Мирсалиева
Салиева, Ўроқова, Бобоқулова, Бобоқулова
Абдуллаева, Жабророва, Шитинина, Мараховская |
1.52,56
1.56,16
1.56,54 |
Тошкент 1
Навоий
Самарқанд |
|
4х200 м Ўсмирлар |
Каменский, Ногинов, Ефимов, Абдумўминов
Рустамходжаев, Пўлатов, Гарамов, Худойназаров
Облаев, Тунбоев Тошев, Мавлонов |
1.43,39
1.44,20
1.46,12 |
Тошкент вил.
Тошкент 1
Навоий |
КРОСС ВА СПОРТЧА ЮРИШ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ
5-6 март кунлари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида кросс ва спортча юриш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Катталар билан бир қаторда, 1996-1997 йилларда туғилган ўсмирлар, 1998-1999 ҳамда 2000-2001 йилларда туғилган ўспиринлар ва қизлар, 1979 йил ва ундан аввал туғилган фахрийлар стартга чиқишди. Мусобақада жами 179 киши иштирок этди, улардан 78 таси қизлар ва аёллар экани эътиборга молик.
Жамоалар ўртасида ўринлар қуйидагича тақсимланди.
1-гуруҳ
|
Ўрин |
Жамоа |
очколар |
|
1 |
Тошкент вил.-1 |
200(17) |
|
2 |
Тошкент вил.-2 |
141 (16) |
|
3 |
Самарқанд вил. |
114(10) |
|
4 |
Тошкент шаҳри |
103 (9) |
|
5 |
Фарғона вил. |
84 (8) |
|
6 |
Андижон вил. |
10 (1) |
2-гуруҳ
|
1 |
Қашқадарё |
130(12) |
|
2 |
Наманган вил. |
123(10) |
|
3 |
Жиззах вил. |
57 (5) |
|
4 |
Сурхондарё |
16(1) |
|
5 |
Навоий вил. |
13(2) |
|
6 |
Сирдарё |
10(1) |
![]()
12-13 февраль кунлари Теҳрон шаҳрида енгил атлетика бўйича Эрон очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ушбу мусобақада ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишиб, бир қатор совринли ўринларни қўлга киритишди. Натижалар билан танишинг:
60 м.
1.Fasihi Farzanet (Maqavemat Clup)-7,48
2.Мередова Валентина (Туркия)-7,62
3.Al-Khafji Danah (IRQ)-7,67
9. Кўчмуродова Севара (Ўзбекистон)-7,99
800 м.
1. Харитюнян Лилит (Арманистон)-2.15,41
2. Touse Maryam (Afzal Tous Clup)-2.18,65
3. Ортиқова Зарнигор (Ўзбекистон)-2.18,78
4. Абдуллаева Зулфизар (Ўзбекистон)-2.18,94
Узунликка сакраш
1.Абрамова Яна (Арманистон)-5.20
2.Белова Ирина (Ўзбекистон)-5.14
3.Mobini Reyhaneh (Iranian Junior)-5.11
4х400 м.
1. Afzal Tous Clup-4.01,68
2. Ўзбекистон-4.02,49
(Якубова Камила, Шусь Елизавета, Кўчмуродова Севара, Пак Валерия)
3. Арманистон-4.09,15
Иккинчи кун
400 м.
1.Touse Maryam (Afzal Tous Clup)-55,92
2.Ал Хафжи Данаҳ (Ироқ)-56,24
3.Пак Валеоия (Ўзбекистон)-57,80
1500 м.
1.Ортиқова Зарнигор (Ўзбекистон)-4.59,87
2.Алавердян Эллада (Арм.)-5.00,61
3.Maleki Zahra (Maqavemat Clup)-5.01,30
60 м. тўсиқлар оша
1.Nadafi Sara (Maqavemat Clup)-9,17
2. Шусь Елизавета (Ўзбекистон)-9,42
3.Тайба Сумира (Покистон)-9,44
5.Якубова Камила (Ўзбекистон)-9,70
2.Rezael Maryam (Afzal Tous Clup-10.66
3.Gisavi Elnaz (Maqavemat Clup)-10.47
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Польшада ўқув-машқ йиғини ўтказишди ва халқаро мусобақада ўз омадларини синаб кўришди.
7 февраль куни бўлиб ўтган баҳслардаги натижалар билан таништирамиз.
Узоққа сакраш секторида ҳамюртларимиз мавсумдаги энг яхши натижаларини қайд этишди. Азиз Оманов 7 метр 17 сантиметрга сакраб барча рақибларини ортда қолдирди. Унга бор-йўғи 2 сантиметр ютқазган Руслан Қурбонов 2-ўринни эгаллади. Кучли учликдан жой олган польшалик Лукаш Станьчук эса роппа расо 7 метрга сакрагани эътиборга молик.
Ушбу секторда ўзбекистонлик Анастасия Журавлёва 6 метр 11 сантиметр натижага эришди ва кумуш совриндорга айланди. Шахсий рекордини ўрнатган польшалик Каролина Завила ғалаба қозонди. Фақат шу икки спортчигина 6 метрдан олисга сакрай олганини таъкидлаш жоиз.
60 метрга югуришда аёллар ўртасида Диана Аглиулина ўз гуруҳида биринчи бўлди, финалда эса шахсий рекордини янгилади ва 7,69 сония натижа билан маррага тўртинчи бўлиб етиб келди. Афсуски, фотофиниш юртдошимизни бронза медалидан бенасиб қолдирди.
Ушбу масофага югуришда эркаклар ўртасида Аббос Тошматов 7,14 сония натижани қайд этди ва ўз гуруҳида марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди.
Ядро улоқтириш бўйича баҳсларда Сергей Дементьев снарядни 18 метр 36 сантиметрга йўллади ва 8-ўринни эгаллади.
Мусобақа натижалари билан ушбу ҲАВОЛА орқали танишиш мумкин.
Омонбой Тўхтамирзаев
5 февраль куни Республика Олимпия захиралари коллежида 1998 йилда ва ундан кейин туғилган ўсмир қиз ва йигитлар ўртасида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Тошкент шаҳар очиқ биринчилиги бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда федерация матбуот хизмати.
Мусобақада совринли ўринларни қуйидаги спортчилар банд этишди:
60 м. Тўсиқлар оша югуриш. Қизлар
1.Ёқубова Камилла 9.78 2.Мадиярова Фарида 9.84 3.Удалова Валерия 10.07
60 м. Тўсиқлар оша югуриш. Ўғил болалар
1.Абдухакимов Лазиз 9.10 2.Расулов 9.90 3.Холмирзаев Элмурод 9.97
60 м. Қизлар
1.Иванина Виолетта 8.05 2.Белова Анжела 8.25 3.Цмейрик Ольга 8.27
60 м. Ўғил болалар
1.Лихоманов Игорь 7.43 2.Зиганшин Дмитрий 7.48 3.Рубанов Евгений 7.57
400 м. Қизлар
1.Ёқубова Камилла 1.02.41 2.Удалова Валерия 1.06.00
400 м. Ўғил болалар
1.Кныш Артём 53.94 2.Тургунов Шерзод 55.57 3.Кабаев Ислам 56.16
200 м. Қизлар
1.Цмейрик Ольга 27.54 2.Белова Анжела 27.65 3.Иванина Виолетта 27.66
200 м. Ўғил болалар
1.Лихаманов Игорь 24.19 2.Кныш Артём 24.26 3.Зиганшин Дмитрий 24.49
800 м. Қизлар
1.Садыкова М. 2.32.68 2.Зохидова Д. 2.35.78 3.Зохидова А. 2.37.68
800 м. Ўғил болалар
1.Мирсаид Бохор 2.07.83 2.Пашаев Дамир 2.08.93 3.Пулатов Хайит Али 2.15.75
Уч хатлаб сакраш. Қизлар
1.Шамиева Хабиба 10.34 2.Мишенёва Дарья 10.17 3.Мухамедова Рената 10.17
Уч хатлаб сакраш. Ўғил болалар
1.Эргашев Даврон 13.50 2.Пупко Дмитрий 12.63 3.Шин Роман 12.62
Узунликка сакраш. Қизлар
1.Мадиярова Фарида 4.76
Узунликка сакраш. Ўғил болалар
1.Пупко Дмитрий 6.30
Ядро улоқтириш. Қизлар (3 кг )
1.Полина Бычкова 11.66
Баландликка сакраш. Қизлар
1.Яблокова Алина 160
Баландликка сакраш. Ўғил болалар
1.Пошвин Олег 175 2.Халмухамедов Салим 175 3.Аддухамимов Лазиз 175
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан бир гуруҳи ўтган ҳафтада Чехиянинг Яблонец шаҳрида ўқув-машқ йиғинида иштирок этишди ва 24 январь куни шу ерда ўтказилган «JABLONECKA HALA-2015» халқаро турнирида ўз омадларини синаб кўришди.
Юртдошларимиз мавсум аввалида муносиб натижаларни кўрсатишди.
Лангарчўпга таяниб сакрашда Леонид Андреев барча рақибларини ортда қолдирди. Ушбу секторда Марат Ҳайдаров тўртинчи ўринни эгаллади.
Азиз Оманов ҳаммадан узоққа сакраб, ғолиб чиққан бўлса, жамоадошлари Руслан Қурбонов иккинчи, Иван Денисов тўртинчи ўриндан жой олишди.
Екатерина Воронина баландликка сакрашда иккинчи ҳамда узоққа сакрашда олтинчи натижани қайд этди. Бу секторда Анастасия Журавлёва учинчи ўринни қўлга киритди.
Сергей Дементьев ядро улоқтиришда кучли олти спортчи сафидан жой олди.
Омонбой Тўхтамирзаев
Тошкентдаги Республика Олимпия заҳиралари коллежида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси якунига етди.
Уч кун давом этган бахсларда 12та вилоят ва Тошкент шаҳри жамоаларидан 300га яқин спортчи стартга чиқди.
Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари ва фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Шунингдек, енгил атлетика ривожига катта ҳисса қўшган бир қатор фаҳрийлар ҳам эътибордан четда қолмади.
Кубок бахсларининг учинчи куни муваффақият қозонганлар билан танишинг:
200 метрга югуриш (аёллар 1996-1997) Натижа Вилоят
1-ўрин Сабина Шириева 26 Тошкент-1
2-ўрин Мария Лелзякова 27,48 Қорақалпоғистон
3-ўрин Дурдона Ҳамидуллаева 28,27 Тошкент вилояти
200 метрга югуриш (эркаклар)
1-ўрин Олим Ларёв 23,23 Тошкент
2-ўрин Суннат Исмоилов 23,68 Тошкент
3-ўрин Анвар Саримсоқов 24,25 Тошкент-2
200 метрга югуриш (эркаклар 1996-1997)
1-ўрин Олим Ларёв 23,23 Тошкент
2-ўрин Анвар Саримсоқов 24,25 Тошкент-2
3-ўрин Ҳумоюн Абдуғаниев 24,11 Фарғона
800 метрга югуриш (аёллар)
1-ўрин Камилла Ратабова 2:22:22 Хоразм
2-ўрин Зарнигор Ортиқова 2:22:82 Самарқанд
3-ўрин Зулфизар Абдуллаева 2:23:61 Навоий
800 метрга югуриш аёллар (1996-1997)
1-ўрин Зулфизар Абдуллаева 2:23:61 Навоий
2-ўрин Катя Лихоменова 2:24:68 Тошкент
3-ўрин Дилноза Раҳматова 2:26:11 Наманган
800 метрга югуриш (еркаклар)
1-ўрин Ҳуршид Аҳмадалиев 1:56:49 Фарғона
2-ўрин Евгений Фадеев 1:56:72 Сурхондарё
3-ўрин Соҳиб Ризаев 1:58:45 Навоий
800 метрга югуриш (эркаклар 1996-1997)
1-ўрин Маъруф Муродуллаев 2:07:06 Сурхондарё
2-ўрин Толиб Тоҳиржонов 2:01:41 Самарқанд
3-ўрин Азизбек Самадов 2:02:02 Қашқадарё
3000 метрга югуриш (эркаклар)
1-ўрин Ортиқ Рамазонов 8:35:43 Тошкент вилояти-1
2-ўрин Андрей Петров 8:38:54 Тошкент вилояти-1
3-ўрин Андрей Куликов 8:44:07 Тошкент
3000 метрга югуриш (эркаклар 1996-1997)
1-ўрин Шоҳруҳ Давлатов 8:47:48 Сурхондарё
2-ўрин Бахтиёр Ўткиров 9:06:87 Самарқанд
3-ўрин Эркин Қаршибоев 9:07:54 Жиззах
Баландликка сакраш (аёллар)
1-ўрин Олъга Шлентова 160 Тошкент вилояти
2-ўрин Сафина Саъдуллаева 160 Сирдарё
3-ўрин Анна Тян 160 Тошкент-2
Уч кун давом этган мусобақа якунида жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллади:
I гуруҳ
1. Тошкент-1 463 очко
2. Самарқанд 307 очко
3. Тошкент-2 306 очко
4. Тошкент вилояти 264 очко
5. Фарғона 235 очко
6. Тошкент вилояти-2 59 очко
II гуруҳ
1. Сурхондарё 255 очко
2. Сирдарё 222 очко
3. Навоий 170 очко
4. Жиззах 148 очко
5. Наманган 140 очко
6. Хоразм 53 очко
7. Бухоро 45 очко
Бекзод Исаев
Енгил атлетика. Ўзбекистон кубоги: 2-кун
Республика Олимпия заҳиралари коллежида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон кубогининг иккинчи кунги бахслари бўлиб ўтди.
Қуйида совриндорлар билан танишишингиз мумкин:
Ядро улоқтириш (эркаклар) 1996-1997 Натижа Вилоят
1-ўрин Артём Давлатов 17.11 Тошкент
2-ўрин Фарҳод Суюнов 15.83 Тошкент вилояти
3-ўрин Ориф Баратов 14.38 Навоий
Ядро улоқтириш (аёллар)
1-ўрин Елена Смолянова 13.81 Сирдарё
2-ўрин Вера Кованкова 12.37 Тошкент вилояти
3-ўрин Анастасия Мастернак 11.72 Тошкент-1
Ядро улоқтириш (аёллар 1996-1997)
1-ўрин Вера Кованкова 12.37 Тошкент Вилояти
2-ўрин Анастасия Мастернак 11.72 Тошкент-1
400 метрга югуриш (аёллар)
1-ўрин Валерия Пак 59.53 Тошкент-1
2-ўрин Сабина Авезова 1:00.91 Тошкент-1
3-ўрин Лилия Манасыпова 1:00.03 Тошкент-1
400 метрга югуриш (1996-1997 аёллар)
1-ўрин Валерия Пак 59.53 Тошкент-1
2-ўрин Лилия Манасыпова 1:00.03 Тошкент-1
3-ўрин Зулфизар Абдуллаева 1:02.28 Навоий
Узунликка сакраш (аёллар)
1-ўрин Даръя Резниченко 6,18 Тошкент-1
2-ўрин Ирина Белова 5,34 Тошкент-1
3-ўрин Олъга Шлентова 4,75 Тошкент вилояти
Узунликка сакраш (1996-1997 аёллар)
1-ўрин Ирина Белова 5,34 Тошкент-1
2-ўрин Анна Тян 4,67 Тошкент-2
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги мусобақалари 23 январда якунланади.
Бекзод ИСАЕВ
Енгил атлетика. Ўзбекистон кубоги: 1-кун
21 январь куни Тошкентда Республика Олимпия заҳиралари коллежида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги учун мусобақа бошланди. Мусобақада 12 та вилоят ва Тошкент шаҳар жамоаларидан жами 295та спортчи иштирок этмоқда.
Дастлабки куни қуйидаги натижалар қайд этилди.
Спорт тури Натижа Жамоа
60 метрга ғовлар оша югуриш (эркаклар)
I ўрин Артём Удалов 8,56 с Тошкент-1
II ўрин Николай Розанов 8,70 с Самарқанд
III ўрин Шоҳруҳ Баратов 9,17 c Самарқанд
60 метрга ғовлар оша югуриш (1996-1997) (эркаклар)
I ўрин Артём Удалов 8,32 с Тошкент ш
II ўрин Анвар Сафаров 8,68 с Андижон
III ўрин Фарҳод Паттаев 8,90 c Наманган
60 метрга ғовлар оша югуриш (аёллар)
I ўрин Елизавета Щусъ 9,63 с Тошкент-1
II ўрин Камилла Якубова 10,11 с Тошкент-2
III ўрин Сафина Саъдуллаева 10,31 c Сирдарё
60 метрга ғовлар оша югуриш 1996-1997 (аёллар)
I ўрин Елизавета Щусъ 9,63 с Тошкент-1
II ўрин Ситора Назирова 11,13 с Сурхондарё
III ўрин Зуҳра Маҳмудова 11,67 c Навоий
60 метрга югуриш (эркаклар)
I ўрин Олег Ермаков 6.99 Тошкент
II ўрин Дмитрий Сорокин 7.01 Тошкент-1
III ўрин Роман Мельников 7.04 Тошкент-1
60 метрга югуриш (1996-1997 эркаклар)
I ўрин Дмитрий Сорокин 7.01 Тошкент-1
II ўрин Олим Ларёв 7.26 Тошкент-2
III ўрин Ҳумоюн Абдуғаниев 7.39 Фарғона
60 метрга югуриш (аёллар)
I ўрин Сабина Шириева 7.78 Тошкент-1
II ўрин Севара Кучмуродова 8.08 Сирдарё
III ўрин Виолетта Иванина 8.19 Тошкент-2
60 метрга югуриш 1996-1997 аёллар
I ўрин Сабина Шириева 7.78 Тошкент-1
II ўрин Мария Мизинова 8.27 Тошкент вил-1
III ўрин Зарина Рамазанова 8.29 Қорақалпоғистон
400 метрга югуриш (эркаклар)
I ўрин Фаҳриддин Ҳамроев 51,77 Сурхондарё
II ўрин Мурод Магамедрасулов 52,24 Самарқанд
III ўрин Рустам Инамов 53,22 Тошкент вил-1
400 метрга югуриш (1996-1997 эркаклар)
I ўрин Рустам Инамов 53,22 Тошкент вил-1
II ўрин Анвар Саримсоқов 52,35 Тошкент-II
III ўрин Дмитрий Фефелов 54,22 РОЗК
1500 метрга югуриш (эркаклар)
I ўрин Роман Штукап 3:59:85 Жиззах
II ўрин Андрей Петров 4:00:55 Тошкент вил
III ўрин Евгений Радив 4:04:81 Сурхондарё
1500 метрга югуриш (1996-1997 эркаклар)
I ўрин Шоҳруҳ Давлатов 4:06:78 Сурхондарё
II ўрин Эркин Қаршибоев 4:18:50 Жиззах
III ўрин Олег Шмелевский 4:19:36 Фарғона
1500 метрга югуриш (аёллар)
I ўрин Екатерина Тургускова 4:46:39 Фарғона
II ўрин Зарнигор Ортиқова 4:50:21 Самарқанд
III ўрин Малика Мақсудова 4:50:44 Тошкент
1500 метрга югуриш 1996-1997 (аёллар)
I ўрин Татьяна Талапова 4:55:38 Фарғона
II ўрин Дилноза Раҳматова 4:55:48 Наманган
III ўрин Зилола Нишонова 5:06:49 Жиззах
Узунликка сакраш (эркаклар)
I ўрин Никита Логинов 7,47 Тошкент-II
II ўрин Андрей Резниченко 7,29 Тошкент-1
III ўрин Дмитрий Сорокин 6,96 Тошкент-1
Узунликка сакраш (1996-1997) эркаклар
I ўрин Дмитрий Сорокин 6,96 Тошкент-1
II ўрин Санжар Ниязов 6,54 Самарқанд
III ўрин Тимур Раҳматуллаев 6,48 Тошкент-1
Ўзбекистон кубоги баҳслари 23 январга қадар давом этади.
Бекзод ИСАЕВ
Енгил атлетика. НИЧИПУРЕНКО ХОТИРА ТУРНИРИ
Мамлакатимизда ёшларнинг баркамол инсон бўлиб вояга етишлари йўлида спорт соҳасида ҳам кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Фикримиз тасдиғи сифатида енгил атлетика бўйича ўтказилаётган мусобақаларни келтириш мумкин.
13 январь куни Тошкентдаги Республика олимпия заҳиралари коллежида “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ талабаси Сергей Владимирович Ничипуренко хотирасига бағишланган енгил атлетика бўйича очиқ турнир бўлиб ўтди.
Мусобақа дастуридан енгил атлетиканинг 8та тури ўрин олди. Ғолиблик учун Тошкент шаҳри ва вилояти спортчилари баҳс олиб боришди.
Олег Ермаков, Сабина Шириева ва Кумуш Матёқубова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига икки мартадан кўтарилгани эътиборга лойиқ.
Қуйида совриндорлар билан танишишингиз мумкин:
|
60 метрга ғовлар оша югуриш (аёллар) |
Натижа |
|
I ўрин Елизаветта Щусъ |
10,30 |
|
II ўрин Валерия Удалова |
13,95 |
|
60 метрга ғовлар оша югуриш (эркаклар) |
|
|
I ўрин Артём Удалов |
8,77 |
|
II ўрин Элмурод Холмурзаев |
10,73 |
|
60 метрга югуриш (эркалар) |
|
|
I ўрин Олег Ермаков |
7,09 |
|
II ўрин Хумоюн Абдуғаниев |
7,30 |
|
III ўрин Фаррух Мирзакулов |
7,39 |
|
60 метрга югуриш (аёллар) |
|
|
I ўрин Сабина Шириева |
7,89 |
|
II ўрин Олъга Цмейрек |
8,27 |
|
III ўрин Анжелика Белова |
8,32 |
|
200 метрга югуриш (эркаклар) |
|
|
I ўрин Олег Ермаков |
23,48 |
|
II ўрин Суннат Исмоилов |
23,65 |
|
III ўрин Анвар Саримсаков |
23,76 |
|
200 метрга югуриш (аёллар) |
|
|
I ўрин Сабина Шириева |
27,23 |
|
II ўрин Анжелика Белова |
27,31 |
|
III ўрин Азиза Норпўлатова |
27,48 |
|
800 метрга югуриш (эркаклар) |
|
|
I ўрин Элёр Давлатов |
2:01:31 |
|
II ўрин Нурбек Исмоилов |
2:03:76 |
|
III ўрин Дмитрий Фефелов |
2:04:33 |
|
800 метрга югуриш (аёллар) |
|
|
I ўрин Кумуш Матёқубова |
2:23:08 |
|
II ўрин Юлдуз Қурбонова |
2:25:07 |
|
III ўрин Екатерина Лихшманова |
2:25:08 |
|
|
|
|
3000 метрга югуриш (эркаклар) |
|
|
I ўрин Андрей Куликов |
8:48:0 |
|
II ўрин Зикрилло Маматқулов |
8:50:1 |
|
III ўрин Мурод Хожибоев |
9:07:8 |
|
3000 метрга югуриш (қизлар) |
|
|
I ўрин Кумуш Матёқубова |
11:16:0 |
|
II ўрин Холида Турдиева |
11:23:6 |
|
III ўрин Ўғилой Музаффарова |
11:51:3 |
|
Ядро улоқтириш (эркаклар) |
|
|
I ўрин Артём Давлетов |
15,63 |
|
II ўрин Олег Гусенков |
15,17 |
|
III ўрин Акмал Алинов |
13,62 |
|
Ядро улоқтириш (аёллар) |
|
|
I ўрин Елена Смольянова |
12,50 |
|
II ўрин Светлана Прошнино |
10,41 |
|
III ўрин Нозима Мухторова |
10,33 |
|
Узунликка сакраш (эркаклар) |
|
|
I ўрин Фаррух Мирзакулов |
6,41 |
|
II ўрин Дмитрий Пупков |
6,32 |
|
III ўрин Даврон Эргашев |
6,21 |
|
Узунликка сакраш (аёллар) |
|
|
I ўрин Ирина Белова |
5.07 |
|
II ўрин Фарида Мадиярова |
4,87 |
|
III ўрин Мадина Шаимова |
4,49 |
|
Баландликка сакраш (эркаклар) |
|
|
I ўрин Дмитрий Мельситов |
195 |
|
II ўрин Тимур Рахматуллов |
190 |
|
III ўрин Андрей Зверхановский |
190 |
|
Баландликка сакраш (аёллар) |
|
|
I ўрин Элина Капрова |
155 |
|
II ўрин Алина Яблокова |
150 |
|
III ўрин Фарида Мадиярова |
140 |
Мусобақа жуда яхши ташкил этилганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Бундай турнирлар ёш истеъдод соҳиблари тажриба тўплашлари ҳамда тажрибали спортчилар ўзларини яна бир бора синовдан ўтказишлари учун имконият бериши билан аҳамиятли.
Бекзод ИСАЕВ
Мамлакатимиз истиқлолга эришган дастлабки йилларданоқ давлатимиз раҳбариятининг ташаббуси билан соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга, баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишга алоҳида эътибор бериб қелинмоқда. Шу билан бирга сўнгги йилларда бошқа спорт турлари қатори енгил атлетикани ривожлантиришга бўлган эътибор кучайгани диққатга сазовор. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги мусобақалар кўпайгани, пойтахтимизда енгил атлетикачилар учун замонавий база яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳсинга лойиқ. Натижалар ҳам шунга муносиб равишда юксалиб бормоқда. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ташкил этилган Осиё чемпионатида, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган 17-Осиё ўйинлари ва бошқа мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар шарафига давлатимиз мадҳияси бир неча бор янграб, байроғимиз баланд кўтарилгани бизни хурсанд қилди.
![]()
Федерациянинг вазифалари орасида етакчи енгил атлетикачиларга шароит яратиш ва уларнинг халқаро мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш билан бирга ёш истеъдод соҳибларини аниқлаш ҳамда уларнинг маҳоратини ошириш учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш ҳам бор. Ўз навбатида, енгил атлетика федерацияси селекция ишларига катта эътибор қаратмоқда. Жумладан, 3-11 ноябрь кунлари Тошкент вилояти Янгиобод ўқув-машғулот базасида юзга яқин спортчилардан тест-синовлари олинди. Таҳлиллар натижасида сараланган спортчилар 2015 йил мобайнида ташкил қилинадиган махсус ўқув-йиғинларида иштирок этадилар.
2014 йил мобайнида етакчи спортчиларимиз бир қатор нуфузли мусобақаларда муносиб иштирок этишди.
Йил аввалида Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар бир неча бор шоҳсупага кўтарилишгани барчани хурсанд қилди. Жумладан, Светлана Радзивил баландликка сакрашда қитъа чемпионатлари рекордини ўрнатиб олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, ядро улоқтиришда София Бурхонова ва уч ҳатлаб сакрашда Анастасия Журавлева Осиё чемпиони унвонига эга бўлишди. Ушбу мусобақада юртдошларимиз яна иккитадан кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланишди.
Спортчиларимиз қитъа ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларда ўз ўрнига эга экани тўғри йўлдан бораётганимиздан далолат. Жумладан, Светлана Радзивил ва Иван Зайцев қитъалараро кубок учун мусобақада Осиё терма жамоасига таклиф этилди. Йигит ва қизларимиз “Бриллиант лига”, катталар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатлари, бошқа нуфузли мусобақаларда муносиб натижаларни қайд этишди.
Айниқса, Инчеондаги 17-Осиё ўйинларида енгил атлетикачиларимиз кўп турларда шахсий натижаларини яхшилашга эришишди. Баландликка сакрашда Светлана Радзивил ва кўпкурашда Екатерина Воронина чемпион унвонига сазовор бўлишди.
Шу билан бирга кўпкурашда ғалабага бўлган иродани намойиш этган, шифокорлардан тез тиббий ёрдам олиб бўлгани ҳамоно яна аренага қайтиб умумий натижада кумуш медаль билан тақдирланган Леонид Андреевни ёшларга ўрнак сифатида кўрсатиш мумкин.![]()
Инчеонда, енгил атлетикачиларимиз томонидан жами иккитадан олтин ва кумуш, учта бронза медали қўлга киритилди.
Ёшларимиз тобора юксак марраларни кўзлаётгани қувонарли ҳол. Масалан, 10 минг метрга югуришга ихтисослашган Ситора Ҳамидова бундан салкам ўттиз йил аввал ўрнатилган ва ўз даврида жаҳон рекорди ҳисобланган Ўзбекистон рекордини янгилагани сурхондарёлик спортчимизнинг имкониятлари юқорилигидан далолат бериб турибди.
Енгил атлетика, биламизки, инсон соғлиғи учун жуда фойдали спорт турларидандир. Ушбу спорт тури мамлакатимиз ёшларининг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда. Болалар ўртасида енгил атлетикани ривожлантириш борасида ишлар махсус дастур асосида амалга оширилмоқда. Барча вилоят федерацияларига болалар енгил атлетикаси спорт анжомлари тарқатилмоқда. Ушбу дастурга асосан қишки таътил даврида барча вилоятларда "Болалар енгил атлетикаси" спорт мусобақалари ташкил этиш режалаштирилган. Мураббийлар учун халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда семинар-тренинглар уюштирилмоқда. Ортда қолаётган 2014 йилда Тайпейда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз битта кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритишди. Бизни қувонтиргани, деярли барча спортчиларимиз шахсий рекордларини янгилашди. Демак, уларнинг эртанги натижалари бундан-да яхшироқ бўлишига умид боғлаш мумкин.
2016 йилда Бразилияда ўтадиган XXXI ёзги Олимпиа ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Ўқув-машқ йиғинлари юртимиз ва хориждаги замонавий базаларда ташкил этилади. Терма жамоамизга бир қатор чет эллик мураббийлар жалб қилинмоқда. Хусусан, латвиялик Людмила Олияр кўпкураш устаси Юлия Тарасовага, қирғизистонлик Сейфи Сейфиев олис масофаларга югурувчи Ситора Ҳамидовага, россиялик Сергей Чернов ғовлар оша югуришга ихтисослашган Валентина Кибальникова ва Артём Дятловга ўз маслаҳатлари билан кўмаклашмоқда. Бундан ташқари чет элда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик мураббийлардан Людмила Лисовская ва Сергей Войнов юртимизга қайтиб ўз спортчиларимизнинг маҳоратини оширишга ҳисса қўшишмоқда. 2015 йилда мамлакатимиз ва хорижда кўплаб мусобақалар ўтказилади. Улар орасида жаҳон ва қитъа чемпионатлари, “Бриллиант лига” ва гран-при турнирлари, бошқа нуфузли мусобақаларда ўзбекистонлик енгил атлетикачилар муносиб қатнашишади ва Рио-де-Жанейро олимпиадасига йўлланмаларни қўлга киритишади деган умиддамиз.
2014 йил якунларига кўра эришган юксак натижалари учун Светлана Радзивил, Екатерина Воронина ва Леонид Андреевга “Спарк” автомобиллари, бир қатор етакчи спортчи ва мураббийларга пул мукофотлари топширилди.
![]()
Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан жорий йилнинг 17-18 январь кунлари пойтахтимиздаги 228-мактабда “Болалар енгил атлетикаси” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.





