Узбекнефтегаз Узатлетикс
(+998 71) 241-13-65
email: FLAU@exat.uz uzb@mf.worldathletics.org
Проспект И. Каримова д.98 А
Citius, Altius, Fortius!
Bosh sahifa  Musobaqalar  Sport Tasnifi

Sport Tasnifi

 

ЕНГИЛ АТЛЕТИКА БЎЙИЧА

ЎЗБЕКИСТОН СПОРТ ТАСНИФИ 2024-2028 й.

МЕЪЁР ТАЛАБЛАРИ

 ЕНГИЛ АТЛЕТИКА

ХАЛҚАРО  ТОИФАДАГИ ЎЗБЕКИСТОН СПОРТ УСТАСИ

Ўрнатилган меъёрларни бажариш ёки қуйидаги ўринларни эгаллаш:

- Олимпия ўйинларида 1-12 ўрин;*

- Жаҳон чемпионатида 1-12 ўрин;*

- Ёпиқ иншоотдаги Жаҳон чемпионатида 1-12 ўрин;*

- Жахон Кубоги финали (Қитъавий Жаҳон Кубоги) 1-8 ўрин;*

- Ислом Бирдамлик ўйинлари 1-ўрин;*

- Осиё ўйинларида 1-3 ўрин;*

- Осиё чемпионатида 1-3 ўрин.*

ЎЗБЕКИСТОН СПОРТ УСТАСИ

Ўрнатилган меъёрларни бажариш ёки қуйидаги ўринларни эгаллаш:

- Ёпиқ иншоотдаги Осиё ўйинларида 1-3 ўрин;**

- Ёпиқ иншоотдаги Осиё чемпионатида 1-3 ўрин;**

- Ислом Бирдамлик ўйинлари 2-3 ўрин;*

- Марказий Осиё чемпионати 1-ўрин;**

- Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 1-3 ўрин;**

- Ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларида 1-6 ўрин;**

- Ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинларида 1-3 ўрин.**

СПОРТ УСТАЛИГИГА НОМЗОД

Ўрнатилган меъёрларни бажариш ёки қуйидаги ўринларни эгаллаш:

Ўзбекистон Республикаси Чемпионатлари (катталар орасида) ва кубокларда
1-2 ўрин, 1-катталар меъёрини бажариш шарти билан.

МЕЪЁР ДАРАЖАСИНИ БАЖАРИШ ШАРТИ ВА ТАЛАБИ

1. Спортчиларга ХАЛҚАРО  ТОИФАДАГИ ЎЗБЕКИСТОН СПОРТ УСТАСИ (ХТСУ) ва ЎЗБЕКИСТОН СПОРТ УСТАСИ (СУ) унвони, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги буйруғига биноан Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан ўтказиладиган мусобақаларда ва бошқа халқаро мусобақаларда белгиланган меъёрларни бажарганда берилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг  тақвим режасига мувофиқ, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан ўтказиладиган мусобақаларда ХТСУ ва Ўзбекистон СУ унвони, шу спорт турдаги катта ҳакам миллий ёки олий тоифали бўлиши ҳамда ҳакамликда қатнашувчилар орасида миллий ёки олий тоифали хакам 1 кишидан кам бўлмаслиги шарти билан (шу турдаги котибдан ташқари) берилади. Спортчи томонидан ХТСУ ва СУ меъёри унвони биринчи маротаба бажарганда, шу спорт тури бўйича мусобақа ўтказилаётган жойга бош хакам, Ўзбекистон Республикаси енгил атлетика федерацияси вакили ва мусобақа ўтказилишига жавобгар шахс (ёки мусобақа инспектори) таклиф этилади ва улар томонидан Ўзбекистон рекорди ўрнатилган тартиби каби натижалар текширилади ва  баённомага киритилади.

*-Ўзбекистон СУ меъёрини бажариш шарти билан.  

**-Ўзбекистон Республикаси СУН меъёрини бажариш шарти билан

3. 60м ва 60м га ғовлар оша югуришда ХТСУ унвони Жаҳон енгил атлетикаси (ЖЕА) ёки Осиё енгил атлетика ассоциацияси томонидан ўтказилган мусобақаларда бажарганда берилади.

4. Спортчиларга спортча юриш бўйича ХТСУ ва СУ унвони хакамлар хайати таркибида икки давлатдан ҳакамлар сони учтадан  кам бўлмаслиги, хамда халқаро ёки континентал спортча юриш бўйича хакамлар гурухи аъзоси бўлганда берилади.

5.Стадион ва ёпиқ иншоотда ўтказиладиган югуриш дастурлари, спортча юриш ва кўп кураш турларида ХТСУ, СУ унвонлари, СУН тоифаси фақат автохронометраж бўлганда берилади.

6. 60 м ва 60 м масофага ғовлар оша югуриш турларида СУ унвони, мусобақада ЖЕА тасдиқлаган фальстартни текширадиган махсус аппаратура бўлмаган тақдирда, спортчиларга СУ унвонини бериш учун улар бошқа мусобақаларда яна икки маротаба натижасини кўрсатишлари лозим.

7. Эстафетали югуриш бўйича ХТСУ унвони спортчиларда СУ унвони бўлганда, СУ унвони эса СУН га эга бўлганда берилади.

8. Спортчиларга СУН меъёри республика (енгил атлетика федерацияси, енгил атлетика бўйича РОСММ, республика Касаба уюшмаси, “Ёшлик” ва “Динамо” жамиятлари, Мудофаа вазирлигининг спорт клуби томонидан ўтказиладиган чемпионатларда) ва Тошкент шаҳри миқъёсидаги паст бўлмаган мусобақаларда бажарганда берилади. Шу спорт турдаги катта ҳакам ва ҳакамлар орасида яна 2 нафар ҳакам 1 – тоифадан паст бўлмаслиги лозим.

9. Енгил атлетика турларида рекордлар ва ХТСУ, СУ унвони, СУН тоифаси шамол тезлиги 2 метр/секунддан кўп бўлмаслиги, кўп курашда эса шамол тезлиги ҳисобга олинадиган турларнинг шамол курсаткичи ўрта арифметик қиймати 2 метр/секунддан кўп бўлмаган тақдирда берилади.

10. ХТСУ ва СУ унвонларини бериш учун Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги унвонлар бериш хужжатлар тўплами билан бирга мусобақанинг бош хаками ва бош котибининг имзоси, тоифаси ва Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси муҳри босилган маълумотнома ва шу спорт турининг баённомаси нусхасини топшириш лозим.

11. Спортчиларга 1 – тоифа меъёри Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар, вилоят марказлари биринчиликлари миқёсидан паст бўлмаган мусобақаларда бажарганда берилади.

12. Спортчиларга 2, 3 – тоифа ва ёшлар тоифаси меъёрлари хар қандай миқёсдаги мусобақаларда бажарганада берилади.

13. Ёпиқ иншоотда (манежда) айрим енгил атлетика турлари меъёрлари белгилаб қўйилмаган тақдирда, очиқ хавода ўтказиладиган мусобақалар меъёрлари қўлланилади.

14. ХТСУ ва СУ унвони ғовлар параметрлари ва улоқтириш снарядлари оғирлиги эркаклар ва аёлларга белгиланган тартибда бўлганда берилади. СУН тоифаси хар бир ёш гуруҳига ғовларнинг баландлиги, оралиғи, хамда улоқтириш снарядларнинг оғирлиги белгиланган тартибда бўлганда берилади.    

15. Кўп кураш турларининг натижалари ЖЕА жадвали асосида бахоланади. “Дўстлик” 4 кураши натижалари Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг 1995 йилда тасдиқлаган жадвали асосида баҳоланади. 

16.Кўп кураш таркиби:

Эркаклар

  • Ўн кураш – 1-кун: 100м га югуриш, узунликка сакраш, ядро итқитиш, баландликка сакраш, 400м га югуриш. 2-кун: 110м га ғовлар оша югуриш, диск улоқтириш, лангар чўп билан сакраш, найза улоқтириш, 1500м га югуриш.
  • Етти кураш – (ёпиқ иншоотда) – 1-кун: 60м га югуриш, узунликка сакраш, ядро итқитиш, баландликка сакраш. 2-кун: 60м га ғовлар оша югуриш, лангар чўп билан сакраш, 1000м га югуриш. 
  • Бешкураш (ёпиқ иншоотда) - 60м га ғовлар оша (ғовлар баландлиги – 106,7см, оралиғи 9м, 14см) югуриш, узунликка сакраш, ядро итқитиш (7кг 260гр), баландликка сакраш, 1000 м га югуриш;

Ёшлар 18-19 ёш

  • Ўн кураш – 1-кун: 100м га югуриш, узунликка сакраш, ядро (6кг) итқитиш, баландликка сакраш, 400м га югуриш. 2-кун: 110м га ғовлар оша (ғовлар баландлиги 99,1см оралиғи 9м, 14см) югуриш, диск (1кг, 750гр) улоқтириш, лангар чўп билан сакраш, найза улоқтириш, 1500м га югуриш.
  • Етти кураш – (ёпиқ иншоотда) – 1-кун: 60м га югуриш, узунликка сакраш, ядро итқитиш, баландликка сакраш. 2-кун: 60м га ғовлар оша югуриш, лангар чўп билан сакраш, 1000м га югуриш. 
  • Бешкураш (ёпиқ иншоотда) - 60м га ғовлар оша (ғовлар баландлиги – 99,1см, оралиғи 9м, 14см) югуриш, узунликка сакраш, ядро итқитиш (6кг), баландликка сакраш, 1000 м га югуриш;

    Ўсмирлар 16-17 ёш

  • Ўн кураш – 1-кун: 100м га югуриш, узунликка сакраш, ядро (5кг) итқитиш, баландликка сакраш, 400м га югуриш. 2-кун: 110м га ғовлар оша (ғовлар баландлиги 91,4см оралиғи 9м 14см) югуриш, диск (1кг 500гр) улоқтириш, лангар чўп билан сакраш, найза улоқтириш(700гр), 1500м га югуриш;
  • Саккиз кураш – 1-кун: 100м га югуриш, узунликка сакраш, ядро (5кг) итқитиш, 400м га югуриш. 2-кун: 110м га ғовлар оша (ғовлар баландлиги – 91,4см, оралиғи 9м, 14см) югуриш, баландликка сакраш, найза (700гр) улоқтириш,  1000м га югуриш;
  • Етти кураш – (ёпиқ иншоотда) – 1-кун: 60м га югуриш, узунликка сакраш, ядро итқитиш (5кг), баландликка сакраш. 2-кун: 60м га ғовлар оша (ғовлар баландлиги – 91,4см, оралиғи 9м, 14см) югуриш, лангар чўп билан сакраш, 1000м га югуриш.
  • Бешкураш (ёпиқ иншоотда) - 60м га ғовлар оша (ғовлар баландлиги – 91,4см, оралиғи 9м, 14см) югуриш, узунликка сакраш, ядро итқитиш (5кг), баландликка сакраш, 1000 м га югуриш;
  • Уч кураш (14-15 ёш): 110м га ғовлар оша (ғовлар баланлиги 83,8см, оралиғи 8,50м) югуриш, ядро (4кг) итқитиш, баландликка сакраш  (бир кунда);
  • Уч кураш (ёпиқ иншоотда, 14-15 ёш): 60м га ғовлар оша (ғовлар баландлиги 83,8см, оралиғи 8,50м) югуриш,  ядро (4кг) итқитиш, баландликка сакраш (бир кунда);   
  • Тўрт кураш «Дўстлик» (14 ёш ва ундан кичик бўлган) – 1 кун: 60м га югуриш, узунликка сакраш. 2 кун: тўп (150гр) улоқтириш, 800м га югуриш.

Аёллар, ёшлар (18-19ёш)

  • Етти кураш – 1 кун: 100м га ғовлар оша югуриш (ғовлар баландлиги 83,8см, оралиғи 8м 50см), баландликка сакраш, ядро итқитиш (4кг), 200м га югуриш. 2 кун: узунликка сакраш, найза улоқтириш (600гр), 800м га югуриш;
  • Беш кураш (ёпиқ иншоотда): 60м га ғовлар оша (ғовлар баландлиги 83,8см, оралиғи 8м 50см) югуриш, баландликка сакраш, ядро итқитиш (4кг), узунликка сакраш, 800м га югуриш (бир кунда).

Ўсмир қизлар (18 ёшгача)

  • Етти кураш – 1 кун: 100м га ғовлар оша (ғовлар баландлиги 76,2см, оралиғи 8м 50см) югуриш, баландликка сакраш, ядро (3кг) итқитиш, 200м га югуриш. 2 – кун: узунликка сакраш, найза (500гр.) улоқтириш, 800м га юугуриш;
  • Беш кураш (ёпиқ иншоотда) – 60м га ғовлар оша (ғовлар баландлиги 76,2см, оралиғи 8м 50см) югуриш, баландликка сакраш, ядро (3кг) итқитиш, узунликка сакраш, 800м га югуриш (бир кунда);
  • Уч кураш (14-15 ёш) 100м га ғовлар оша (ғовлар баландлиги 76,2см, оралиғи 8м 25см), ядро (3кг) итқитиш, баландликка сакраш (бир кунда);   
  • Уч кураш (ёпиқ иншоотда 14-15 ёш) – 60м га ғовлар оша (ғовлар баландлиги 76,2см, оралиғи 8м 25см) югуриш, ядро (3кг) итқитиш, баландликка сакраш (бир кунда);  
  • “Дўстлик” тўрт кураш (14 ва ундан кичик бўлган қизлар) – 60м га югуриш, узунликка сакраш, копток (150гр.) улоқтириш, 500м га югуриш.

17. Ғовлар оша югуриш

Мусобақа

масофаси

Спортчилар ёши

Ғовлар баландлиги

(метр)

Старт чизиғидан биринчи ғовгача

(метр)

Ғовлар орасидаги масофа (метр)

Сўнгги ғовдан маррагача бўлган масофа

Эркаклар, ўсмирлар, ўғилболалар

60м ғ/о

U14

0.762

13.72

8.00

14.28

U16

0.838

13.72

8.50

12.28

U18

0.914

13.72

9.14

9.72

U20

0.991

13.72

9.14

9.72

U23 ва Катталар

1.067

13.72

9.14

9.72

110м ғ/о

U14

0.762

13.72

8.00

24.28

U16

0.838

13.72

8.50

19.78

U18

0.914

13.72

9.14

14.02

U20

0.991

13.72

9.14

14.02

U23 ва Катталар

1.067

13.72

9.14

14.02

300м ғ/о

(7-та ғов)

14-15 ёш

0.838

50.0

35.0

40.00

400м ғ/о

16-17 ёш

0.838

45.0

35.0

40.00

18-19 ёш

0.914

45.0

35.0

40.00

катталар

0.914

45.0

35.0

40.00

Аёллар, ўсмир қизлар, қизболалар

60м ғ/о

U14

0.762

13.00

7.80

15.80

U16

0.762

13.00

8.25

14.00

U18

0.762

13.00

8.50

13.00

U20

0.838

13.00

8.50

13.00

U23 ва Катталар

0.838

13.00

8.50

13.00

100м ғ/о

U14

0.762

13.00

7.80

16.80

U16

0.762

13.00

7.80

16.80

U18

0.762

13.00

8.25

12.75

U20

0.762

13.00

8.50

10.50

U23 ва Катталар

0.838

13.00

8.50

10.50

300м ғ/о

(7-та ғов)

U16

0.762

50.0

35.0

40.00

400м ғ/о

U18

0.76,2

45.0

35.0

40.0

U20

0.76,2

45.0

35.0

40.0

U23 ва Катталар

0.76,2

45.0

35.0

40.0

 

18.Улоқтириш ва итқитиш турлари снарядлари оғирликлари (ёш тоифасига кўра)

Ёш тоифалари

Диск

Босқон

Найза

Ядро

Граната

Эркаклар, ўспиринлар, ўсмирлар, ёшлар

U23 ва Катталар

2.000кг

7.260кг

800гр

7.260кг

700гр

U20

1.750кг

6.000кг

800гр

6.000кг

700гр

U18

1.500кг

5.000кг

700гр

5.000кг

700гр

U16

1.000кг

5.000кг

600гр

5.000кг

500гр

U14

1.000кг

4.000кг

500гр

4.000кг

150гр (копток)

Аёллар, ўспирин қизлар, ўсмир қизлар, ёшлар

U23 ва Катталар

1.000кг

4.000кг

600гр

4.000кг

500гр

U20

1.000кг

4.000кг

600гр

4.000кг

500гр

      U18

1.000кг

3.000кг

500гр

3.000кг

500гр

U16

1.000кг

3.000кг

500гр

3.000кг

500гр

U14

0.750кг

3.000кг

400гр

3.000кг

150гр (копток)

ЎЗБЕКИСТОН СПОРТ ТАСНИФИ

ЕНГИЛ АТЛЕТИКА БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН СПОРТ ТАСНИФИ 2024-2028 й.

Надия Дусанова
Светлана Радзивил и Надия Дусанова
Юлия Тарасова
Светлана Радзивил
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
НАШИ ПАРТНЕРЫ:
Партнер 1
Партнер 2
Партнер 3
Партнер 4
Партнер 5